Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ автомобиллар эшигига қулф осиб кетилаётганига изоҳ берди

ИИББ автомобиллар эшигига қулф осиб кетилаётганига изоҳ берди

Фото: ИИББ матбуот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда автомобиль эшиги ушлагичига қулф илинганлиги ва унга хат қистирилганлиги акс этган фото ва видеолар тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув ва ўрганишлар натижасида шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаганлиги аниқланди.

«Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни, ёки 97-778-99-65 телеграм тармоғи рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг