Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорбобо операцияси. Тошкентда шунча қорбобо нима қиляпти?

Қорбобо операцияси. Тошкентда шунча қорбобо нима қиляпти?

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан янги йил байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида “Маҳаллада Янги йил” лойиҳаси асосида Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қорбобо кийимлари тайёрланди.

Мазкур тайёрланган қорбоболар Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан янги йил арафасида байрам билан табриклаш мақсадида биринчи навбатда маҳалларда яшовчи ногиронлиги бор шахслар, кам таъминланган, юз ёшдан ошган ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларига бориб табриклаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек,  жорий йилнинг 20 декабрь кунидан 31 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга байрам шукухини улашиш мақсадида ҳар бир маҳаллада, маҳалла маркази биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида болалар учун ташкил этилаётган кичик байрам тадбирларига юқори кайфиятда аҳоли таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Ундан ташқари 2018 йил 16 декабрь куни “Халқлар дўстлиги” саройи биноси олд майдонида пойтахт ахолисини Янги йил билан қутлаш учун Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тайёрланган Қорбоболар тўпланиб табриклар йўллашди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг