Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги яна бир туманга янги ҳоким қўйилди

Тошкентдаги яна бир туманга янги ҳоким қўйилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Атамухамедов Шуҳрат Махамадназимович Тошкентнинг Учтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шавкатбек Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланган эди.

Шуҳрат Атамухамедов 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти (1998) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2006) тамомлаган.

Тайинловга қадар 2016 йилдан «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти бош директори, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбасининг мудири (2013-2016) бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Олмазор ва Сергели туманларида ҳам ҳокимлар ўзгарган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг