Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йилнинг сўнгги куни учун об-ҳаво тафсилотлари

Йилнинг сўнгги куни учун об-ҳаво тафсилотлари

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида кечқурун баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат эрталаб 8-10° илиқ бўлади, кундузи 4-5° илиққача пасаяди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-6° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг