Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2 минг нафарга яқин хонанда солиқ декларациясини топширган – Солиқ қўмитаси

2 минг нафарга яқин хонанда солиқ декларациясини топширган – Солиқ қўмитаси

Бир муддат аввал Солиқ қўмитаси «Концерт-томоша фаолияти» хизмати бўйича «Soliq» мобил иловасида солиқ декларацияларини юбориш йўлга қўйилгани ҳақида маълумот берган эди.

Қайд этилишича, ушбу хизмат хонанда ва ижрочиларга йиллик даромадлари бўйича декларацияни солиқ органларига тақдим этиш имконини беради. Мазкур жараён эса «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида янада соддалаштирилган.

«Шу сабабли, «Концерт-томоша фаолияти» бўйича лицензияга эга бўлган хонанда ва ижрочилар «Soliq» мобил иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face ID’дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланишлари мумкин.

Бугунги кунга қадар концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган 1 954 нафар хонандалар даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этган», – дейилади Қўмита хабарида.

 Энг кўп декларация топширган 5 та ҳудуд:

  • Хоразм вилоятида – 294 нафар;
  • Тошкент шаҳрида – 291 нафар.
  • Бухоро вилоятида – 212 нафар;
  • Самарқанд вилоятида – 207 нафар;
  • Тошкент вилоятида – 157 нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг