Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Beeline Uzbekistan 2025 йилда Қашқадарё вилоятида тармоқ ривожланиши якунларини сарҳисоб қилди

Beeline Uzbekistan 2025 йилда Қашқадарё вилоятида тармоқ ривожланиши якунларини сарҳисоб қилди

2025 йил якунларига кўра, Beeline Uzbekistan Қашқадарё вилоятида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш натижаларини эълон қилди. Йил давомида амалга оширилган лойиҳалар мобил тармоқ қамровини кенгайтириш, алоқа барқарорлигини ошириш ҳамда мобил интернет сифатини яхшилаш имконини берди. Натижада, илгари бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари ҳам сифатли алоқа билан таъминланди.

Йил давомида вилоятда 35 та янги алоқа объекти қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек 50 та база станцияси модернизация қилинди. Бу эса тармоқ янада барқарор ишлаши, маълумот узатиш тезлигининг ошиши ҳамда шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида ишончли алоқа кучайишини таъминлади.

Муборак туманининг Ниёзхон ва Косон туманининг Бўстон қишлоғи илк бор барқарор мобил алоқа билан таъминланди. Аввал ушбу ҳудудларда мобил алоқа имконияти чекланган эди. Ушбу ҳудудлар аҳолиси учун бу рақамли имкониятлардан кенг фойдаланиш йўлида муҳим қадам бўлди — кундалик мулоқотдан тортиб онлайн хизматлар ва давлат рақамли платформаларидан фойдаланишгача.

«Ҳудудларда тармоқни ривожлантиришда биз биринчи навбатда аҳолининг реал эҳтиёжларини эътиборга оламиз. 2025 йилда қамровни кенгайтириш ва тармоқ барқарорлигини энг зарур ҳудудларда оширишга эътибор қаратдик. Қашқадарё вилоятида амалга оширилган лойиҳалар хизматлар ривожи ва алоқа сифатини янада ошириш учун мустаҳкам замин яратди», — деди Beeline Uzbekistan'нинг Технологиялар ва инновациялар бўйича директори Гедиз Сезгин.

Инфратузилмани ривожлантириш билан бир қаторда, компания абонентлар учун хизматлар қулайлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. 2025 йилда Beeline Uzbekistan Ғузор, Чироқчи ва Яккабоғ шаҳарларида учта янги офисини ишга туширди. Ушбу офисларда мижозлар уланиш, маслаҳат олиш ва рақамли маҳсулотларга хизмат кўрсатиш бўйича тўлиқ хизматлар мажмуасидан фойдаланишлари мумкин. Мобил савдо нуқталари ва промоутерлар бориш қийин бўлган ҳудудларда ва янги база станциялари яқинида алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминладилар.

Тармоқ ва мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантиришга комплекс ёндашув сезиларли натижа берди: минтақада абонентлар мурожаатлари сони 5 баравар камайди, бу алоқа сифати ва амалга оширилган ечимлар самарадорлиги ошганидан далолат беради.

Beeline Uzbekistan ҳақида

Beeline Uzbekistan («Unitel» МЧЖ) 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб ушбу савдо белгиси остида рақамли оператор сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания мамлакатдаги йирик солиқ тўловчилардан бири бўлиб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида солиқ тўлаган. 2 000 дан ортиқ ходимга эга Beeline Uzbekistan Top Employer 2024 ва 2025 сертификатига сазовор бўлган.

Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. VEON 2006 йилдан буён Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига 1,6 млрд АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритган.

VEON – 150 миллиондан ортиқ алоқа хизмати мижозлари ва тахминан 120 миллион ойлик фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган рақамли оператордир. Компания дунё аҳолисининг 6% дан ортиғи истиқомат қиладиган 5 мамлакатда фаолият юритади ва технологияларга асосланган хизматлари орқали инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшмоқда. VEON бош қароргоҳи Дубайда жойлашган бўлиб, акциялари NASDAQ биржасида сотилади. Батафсил маълумот: www.veon.com.

Sayt: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
X: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг