Бугун Ўзбекистонда рекорд кўрсаткич қайд этилди

Шу соатларда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Аввал ҳабар берганимиздек, 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди.
Бугун юртимизда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter