Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ezidyor»нинг эгасига «Versal», «Mumtoz»нинг эгасига эса «Саёҳат» ресторани берилади

«Ezidyor»нинг эгасига «Versal», «Mumtoz»нинг эгасига эса «Саёҳат» ресторани берилади

Фото: «Xabar.uz»

«Tashkent city» қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган «Ezidyor» ва Шайхонтоҳур кўчасидаги «Mumtoz» тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг «ЎзА»га маълум қилишича, «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Versal» тўйхонаси берилади.

Шунингдек, «Мумтоз» тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилади.

«Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир», дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг