Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада комага тушган блогер вафот этди

Фарғонада комага тушган блогер вафот этди

Фейсбукдаги «Қўқонжоним» саҳифаси модератори Иқболжон Комилжонов заҳарланиб, комага тушгани юзасидан хабарлар берилганди. 

Bugun.uz нашрининг маълумотига кўра, блогер вафот этган. 

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов унинг ўлими тафсилотларининг бир қисмини маълум қилди.

«Иқбол Комилжонов 8 кундан бери касаллик билан курашишимизга қарамасдан вафот этди. Ҳозирги кундаги барча диагностик даволаш ишларини амалга оширдик. Афсуски, касаллик ўз кучини кўрсатиб, ватандошимиз вафот этди. Иқбол Комилжонов 7 сентябрь куни оғир аҳволда шифохонага келиши билан реанимацияга олинганди. Унга икки томонлама пневмония, қандли диабетнинг 2-тури, юрак ишемик касаллигининг иккинчи тури ҳамда нафас ва қон айланиш тизимининг бузилиши ташхиси қўйилганди», — дейди Ҳусан Мамажонов.

Қайд этилишича, Иқбол Комилжонов ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги муаммоларни, камчиликларни ёритиб бориши билан танилган. Блогер касалхонага тушган вақтида унга овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилган. Беморнинг яқинларига кўра, у Фарғона вилояти шифохонаси реанимация бўлимида 4 кундан буён кома ҳолатида қолётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг