Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германиядаги тошқин оқибатида мингдан зиёд одам бедарак кетди

Германиядаги тошқин оқибатида мингдан зиёд одам бедарак кетди

Фото: «Interfax.ru»

Германиянинг Рейнланд-Пфальц ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатларидаги тошқинлардан сўнг кўплаб одамлар қурбон бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.

Германиянинг ғарбий қисмидаги Арвайлер минтақасида юз берган тошқиндан кейин тахминан 1,3 минг киши бедарак йўқолган, 3,5 мингдан ортиқ киши вақтинча яшаш жойида жон сақламоқда. Бу ҳақда маҳаллий раҳбариятга асосланиб Deutsche Welle маълум қилмоқда.

Бу ҳудудда мобил алоқа яхши ишламаганлиги сабабли расмийлар бедарак йўқолганлар қаерда эканлиги ҳақида бизга маълумот беролмайди деб ҳисоблашмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра Ғарбий Германияда кучли ёмғир ва тошқинлар натижасида камида 58 киши ҳалок бўлган.

Эйфель ҳудудида маҳаллий ҳукумат Рур дарёсидаги тўғондан тошиб чиқа бошлагач, янги йирик тошқинлар юзага келишидан қўрқишмоқда. Тўғон атрофидаги қишлоқлар аллақачон эвакуация қилинган, аммо энди дарё бўйидаги шаҳарларни ҳам огоҳликка чақириш бошлаб юборилган. Шунингдек, энергия компанияси электр энергиясини ортиқча фалокатларнинг олдини олиш масадида ўчириб қўйишини билдирган.

«Эоn» энергетика компаниясининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Ғарбий Германияда сув тошқини сабабли тахминан 165 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлиб қолмоқда.

Синоптикларнинг тахмин қилишича, ёмғир яқин кунларда ҳам давом этади.

Германия канцлери Ангела Меркель ва АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги Оқ уйда ўтказилган қўшма матбуот анжумани пайтида қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.

«Мен ўзимнинг ҳамдардлигимни билдираман ва яқинларини йўқотган одамлар учун мен ҳам қайғудаман», — дейди Маркель.

Унинг ҳамдардлиги нафақат Германия халқига, балки кучли ёмғир ва тошқинлардан зарар кўрган Бельгия, Люксембург ва Нидерландияга ҳам тегишли эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Канцлер фожианинг ҳақиқий кўлами фақат яқин кунларда аниқ бўлишини билдирган. Шу жумладан, сув тошқини қурбонларига ёрдам масаласини Германия Федератив Республикаси молия вазири Олаф Шольз билан муҳокама қилганини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг