Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гонконгдаги мудҳиш ёнғин ортидан ўнлаб ҳибслар бошланди

Гонконгдаги мудҳиш ёнғин ортидан ўнлаб ҳибслар бошланди

Гонконг полицияси ва Коррупцияга қарши мустақил комиссия (ICAC) Тай Подаги Wang Fook Court турар-жой мажмуасида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ ҳолда 14 кишини ҳибсга олди

Бу ҳақда South China Morning Post нашри ICAC раҳбари Денни Ву Йинг Мингга иқтибос келтирган. 

Ҳибсга олинганлар орасида бош пудратчи, консалтинг муҳандиси ва компания субпудратчиси бор. 

Дастлабки терговларга кўра, баъзи гумондорлар ёнғин хавфсизлиги стандартларига жавоб бермайдиган 2300 та ҳимоя тўрини сотиб олишган. Унинг нархи ёнғинга чидамли тўрнинг деярли ярмига тенг. 

«Улар ундан бино пойдеворини ўраш учун фойдаланганлар, сифатсиз тўрни ёнғинга чидамли деб кўрсатиш ниятида», деди у. 

Ёнғин натижасида вайрон бўлган биноларни текшираётган қутқарувчилар бугун яна беш кишининг жасадини топдилар, натижада ҳалок бўлганларнинг умумий сони 151 тага етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг