Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мариупол яқинида 200 метр узунликдаги оммавий қабр топилди

Мариупол яқинида 200 метр узунликдаги оммавий қабр топилди

Украинанинг Мариупол шаҳри яқинида урушда ҳалок бўлган тинч аҳолининг яна бир оммавий қабри топилди.

Ушбу ҳудудда қазилган биринчи хандаклар 24 март санасида сунъий йўлдошдан олинган фотосуратларда кўринади (ҳудуд 10 мартдан бери рус қўшинлари назорати остида), уларнинг узунлиги 60-70 метрни ташкил қилган. Сунъий йўлдошдан олинган суратларда, бир ойдан кейин, яъни 24 апрель куни хандақларнинг узунлиги 200 метрга этади, уларнинг баъзилари кўмилган.

Мариупол мери Вадим Бойченконинг айтишича, ҳукумат ушбу оммавий қабрдан хабардор. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари озиқ-овқат эвазига жасадларни кўмиш учун маҳаллий аҳолини жалб қилмоқда. «Ҳозир Мариуполда гуманитар ёрдам етарли эмас, шунинг учун одамлар буни қилишга мажбур», — дейди Бойченко.

Аввалроқ журналистлар сунъий йўлдошдан олинган суратларда яна иккита оммавий қабр изларини топишганди. Уларнинг катталигига кўра, у ерда минглаб одамларни дафн этилган бўлиши мумкин.

Мариупол расмийларига кўра, уруш бошланганидан бери шаҳарда 20 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг