Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Nissan Gravite тақдим этилди — нархи 6,2 минг доллардан бошланади (фото)

Nissan Gravite тақдим этилди — нархи 6,2 минг доллардан бошланади (фото)

Фото: Nissan

Ҳиндистонда ихчам ва замонавий Nissan Gravite минивэни расман тақдим этилди. «Оилавий машина» дея таърифланаётган ушбу модел ҳамёнбоп нархи ва юқори даражадаги хавфсизлиги билан оммалашиши кутилмоқда.

Гарчи ихчам кўринса-да, машина салонига 7 нафар йўловчи бемалол сиғади.

Ўлчамлари: узунлиги — 3987 мм, кенглиги — 1734 мм, баландлиги — 1644 мм. Клиренси (ердан баландлиги) — 182 мм.

Учинчи қатор ўриндиқларини олиб ташлаш орқали юкхона ҳажмини 625 литргача етказиш мумкин.

Эътиборли жиҳати, Nissan Gravite барча комплектларда стандарт 6 та хавфсизлик ёстиқчаси ва замонавий барқарорлик тизимлари (ESC, ABS) мавжуд.

Машинанинг 1.0 литрли двигатели 100 км масофага 5-5.2 литр атрофида ёнилғи сарфлайди. Бу, масалан, шаҳар шароитида ҳам жуда қулайлик беради.

Салон марказида 8 дюймли сенсорли дисплей жойлашган бўлиб, у Apple CarPlay ва Android Auto тизимларини симсиз қўллаб-қувватлайди.

Ҳиндистонда сотувларга шу йилнинг март ойида старт берилади. Нархлар 565 000 минг рупий (6,2 минг АҚШ доллари)дан бошланади.

Келажакда ушбу моделнинг чап рулли версияси ишлаб чиқарилиши ва экспорт қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг