Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Scopus Award талқини бўйича «Йил олимлари» номи эълон қилинди

Ўзбекистонда Scopus Award талқини бўйича «Йил олимлари» номи эълон қилинди

Фото: «edu.uz»

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган «Elsevier» нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номларини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

«Scopus Award-2018» тақдирлаш маросимида йил давомида илмий-тадқиқот фаолият билан шуғулланган ўзбекистонлик олимлар ўртасида тўққизта номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Фото: «edu.uz»

Тақдимотда ўзбекистонлик олимлар томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларнинг сифати ҳамда жаҳондаги иқтибослари жиҳатидан нуфузли ўнталикка кирган журналларда чоп этилган мақолалари сони анча ошганлиги эътироф этилди.

«SCOPUS AWARD-2018»да тақдирланганлар:

  1. «Researcher of the Year» («Йил олими») номинацияси – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);
  1. «High Performance award» (Энг сермаҳсул ОТМ) номинацияси – Ўзбекистон Миллий университети;
  2. «Outstanding Research Impact Award» (Тадқиқотларда эришган улкан натижаси учун) номинацияси – Ўзбекистон Фанлар академияси;
  3. «Growth of the Year» (Йилнинг энг муваффқиятга эришган ОТМ) номинацияси – Ташкент педиатрия тиббиёт институти;
  4. «Breakthrough of the Year» (Йил кашфиёти) номинацияси – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
  5. «Library of the Year» (Йил кутубхонаси) номинацияси – Самарқанд давлат университети;
  6. «Contribution to Science» (Илм ривожига қўшган ҳиссаси учун) номинацияси – Ташкент давлат иқтисодиёт университети;
  7. «Энг ёш олим» номинацияси – Мираббаос Хўжамбердиев;
  8. «Women in Science» (Йил олимаси) номинацияси – Шахло Турдиқулова.
Фото: «edu.uz»

Scopus Award мукофоти – жаҳонинг нуфузли илмий мукофоти ҳисобланиб, Elsevier компаниясининг дунё миқёсидаги ташаббуси саналади. Мукофот олимларнинг сермаҳсул фаолиятини рағбатлантириш, зиёлийлар мавқени кўтариш ҳамда ёшлар ўртасида илмий фаолият билан профессионал шуғулланишни оммалаштиришга йўналтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг