Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларимизни комплекс тайёрлаш бўйича президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

  • жамоавий спорт турлари (футбол, баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, регби, волейбол) бўйича Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида олимпик профессионал клублари ташкил этилади;
  • сув спорти, оғир атлетика, қиличбозлик, бокс, дзюдо, регби, футбол, чим устида хоккей, волейбол, ўқ отиш бўйича спорт инфратузилмаси ташкил этилади, реконструкция ҳамда жиҳозлаш ишлари ўтказилади;
  • такомиллаштирилган ўқув ҳамда антидопинг дастурлари ва адабиётлар тайёрланади, терма жамоаларни тайёрлашда иштирок этиш ва маслаҳат бериш учун хорижий тренерлар ва экспертлар жалб қилинади;
  • ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадли кўрсаткичлари ҳамда миллий терма жамоаларнинг контингенти тасдиқланмоқда:
  • Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт тури бўйича 103 та лицензияни қўлга киритиш;
  • Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт тури бўйича 105 та лицензияни қўлга киритиш;
  • спорт менежментини яхшилаш учун катта тўртлик (big four) аудиторлик ташкилотларидан бири жалб қилиниб, барча бўғин аудитдан ўтказилади ва унинг натижалари бўйича Президент қарори лойиҳаси киритилади;
  • спорт уюшмалари раҳбарлари вакант лавозимларини тўлдириш, паст натижаларни кўрсатган, бюджет маблағларидан самарали фойдаланмаган ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйган уюшмалар раҳбарлари лавозимларига янги номзодлар бўйича таклиф киритилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг