Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрай туманининг барча раҳбарлари ишдан бўшатилди

Қибрай туманининг барча раҳбарлари ишдан бўшатилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 июль куни жиноятчиликнинг олдини олиш, давлат идоралари ва жамиятнинг бу борадаги масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Видеоселекторда иштирок этган «Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, Президент Тошкент вилояти Қибрай тумани раҳбарларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган. Туман ҳокими, унинг барча ўринбосарлари, прокурор, ИИБ раҳбари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, «Маҳалла» жамғармаси туман бўлими раҳбари ҳам вазифасидан озод этилган.

Маълум қилишларича, бунга туманда содир этилган мудҳиш жиноят сабаб бўлган. Бундан бир қанча вақт муқаддам оилавий низо туфайли ота турмуш ўртоғи ва фарзандларини ваҳшийларча ўлдиргани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ушбу воқеа туман раҳбарларидан тортиб, профилактика нозири, МФЙ раисигача бўлган раҳбарларнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг