Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду бу совринни 10-марта қўлга киритди

Роналду бу совринни 10-марта қўлга киритди

Фото: «Reuters»

«Kp.ru»нинг хабар беришича, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 10-марта мамлакатнинг энг яхши ўйинчиси деган номга мушарраф бўлди. Якуний овоз беришда иккинчи ўринни «Атлетико Мадрид» форварди Жоау Феликс ҳамда ва учинчи ўринни «Манчестер Сити» ўйинчиси Бернарду Силва қўлга киритди.

Ўтган ва янги мавсумда ўзининг ёрқин ўйинларига қарамай Жоау Феликс термадаги ёши каттароқ жамоадошига етарлича рақобат кўрсатолмади. Бернарду Силва ҳам термада ажойиб ўйинлари билан ажралиб турди, бироқ яна мукофотсиз қоладиган бўлди.

34 ёшли Криштиану Роналду ўтган мавсумда 21 та гол ургани ва 11 та голли узатма бергани учун «Ювентус»нинг энг яхши бомбардирига айланди, бу жамоа сафида Италия Суперкубоги ҳамда А Серияси кубогини, терма жамоа билан биргаликда эса Миллатлар Лигаси кубогини қўлга киритди. Лионель Месси ҳамда Виржил Ван Дейк билан биргаликда ФИФА версиясига кўра йил ўйинчисига номзодлик қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг