Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россиядаги уйлардан бирида 7 минг одам рўйхатдан ўтган. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонлик

Россиядаги уйлардан бирида 7 минг одам рўйхатдан ўтган. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонлик

Фото: Константин Саломатин / «Коммерсантъ»

Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги оддий квартиралардан бири кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Гап шундаки, ҳозирги кунга қадар бу квартирада 6844 киши уй рўйхатидан ўтган. Аммо бу ҳаммаси эмас.

Воқеа 2016 йилда бу уйдан бирваракайига рўйхатдан ўтган 57 киши аниқланганидан кейин бошланганди. Шундан сўнг полиция уй эгаси ва маҳаллий миграция назорати хизмати устидан текширув бошланди.

Бу орада ўтган деярли икки йил давомидаги текширувларда мазкур уйда рўйхатдан ўтганлар сони ошгандан ошиб бораверди ва айни пайтда 6844 тага етди. Маълумотларга қараганда, бир уй ичида ҳуқуқий бошпана топганлар сони яна ошиши мумкин.

Шунингдек, рўйхатдан ўтганларнинг аксарияти ўзбекистонликлар ва Россияда бўлиш муддатини ўтказиб юборган ноқонуний муҳожирлар эканлиги аниқланган. Суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг