Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Шальке 04» Элдор Шомуродов учун «Ростов»га 15 миллион евро тўламоқчи

«Шальке 04» Элдор Шомуродов учун «Ростов»га 15 миллион евро тўламоқчи

Германиянинг «Шальке 04» клуби Россиянинг «Ростов» ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Манбага кўра, гельзенкирхенликлар қишки трансферлар ойнасидаёқ ўзбек ҳужумчисини сотиб олишни исташмоқда. Шу мақсадда клуб Россия томонига барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 15 миллион евро таклиф қилган. Унга кўра, «Шальке» келишувга эришган тақдирда дастлаб 10 миллион евро тўлайди ва қўшимча бонуслар билан яна 5 миллион еврони «Ростов» ҳисобига ўтказиб беради.

Ҳозирча, «Ростов» вакиллари бу таклифга аниқ жавоб бермагани айтилмоқда. Аммо «Sport TV»нинг инстаграм каналида хабар қилинишича, Шомуродовнинг немис клубига трансфер қилиниши масаласи ҳал бўлиш арафасида.

Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминовнинг сўзларига кўра, Германиянинг яна бир жамоаси «Штутгарт» ҳужумчи учун 10 миллион евро беришга тайёр бўлиб турибди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг айни вақтдаги нархи 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг