Телекоммуникация хизматларининг сифати доимий мониторинг қилинади
Телекоммуникациялар тармоқлари барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида автоматлаштирилган мониторинг тизими жорий этилган. Ушбу тизим орқали мобил ва бошқа алоқа тармоқларида доимий мониторинг олиб борилмоқда.
Мониторинг жараёнида:
- телекоммуникация тармоқларида юзага келаётган узилишлар;
- мобил операторларнинг таянч станцияларидаги носозликлар;
- мобил алоқа тармоқларининг сифат кўрсаткичлари тизимли мониторинг қилиб борилади.
Телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази ахборот хизматининг қайд этишича, «Drive-test» модули орқали радиомониторинг қилиш жараёнида мобил алоқа операторлари тармоқларининг сифати жойларга чиқиб ўлчанади. Олинган маълумотлар асосида худудлар кесимида таҳлиллар ўтказилади ва операторларга:
- тармоқ ишончлилигини ошириш;
- хизматлар сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter