Тошкентда одам органлари олди-сотдиси билан шуғулланганлар ушланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.
Қайд этилишича, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми билан судланган, 1989 йилда туғилган фуқаро турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, осон пул топиш мақсадида интернет тармоқларида инсонларда раҳм-шафқат уйғотувчи видеолар тарқатиб келган.
Тезкор тадбирлар давомида ушбу шахс ижтимоий тармоқлар орқали инсон аъзолари ва тўқималарининг ноқонуний савдоси билан мунтазам шуғуллангани, мижозларни операция қилиш учун Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида жойлашган Истиқлол клиникасига олиб боргани маълум бўлди.
Шунингдек, у ўзи ҳам буйрак кўчириш операциясини амалга оширгани, ушбу ноқонуний фаолиятни ташкил этишда унга ёрдам берган шериклари борлиги аниқланган. Улар орасида Telegram, Instagram ва YouTube каби ижтимоий тармоқларда канал юритувчи шахс ҳам фаол иштирок этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 133-1-моддаси иккинчи қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter