Хитой соҳиллари яқинида 58 қаватли уй баландлигидаги шамол турбинаси ишга туширилди
Хитойнинг «Уч дара» корпорацияси қуввати 20 мегаваттга тенг дунёдаги илк денгиз шамол генераторини ишга туширди. Турбина Фуцзян провинцияси жануби-шарқида, соҳилдан 30 километр олисда, денгизнинг 40 метрдан чуқур қисмида ўрнатилган.
Турбина устуни баландлиги 174 метр ёки 58 қаватли бино баландлигига тенг. Унинг ротори диаметри 300 метрни ташкил этади, айланиш майдони 10 та стандарт футбол майдони катталигида.
Одатий ишлаш шароитида турбина йилига 80 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу 44 мингта хонадонни йил давомида энергия билан таъминлаш учун етарли.
Маълумот берилишича, янги қурилма йилига тахминан 22 минг тонна кўмирни тежаш имконини беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter