Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда Россия президенти сайлови учун сайлов участкалари очилмади

Грузияда Россия президенти сайлови учун сайлов участкалари очилмади

Фото: Frank Miller / Commons.wikimedia.org

Швейцариянинг Грузиядаги элчихонаси қошидаги Россия манфаатлари секцияси вакили Грузия ҳудудида Россия президенти сайлови учун сайлов участкалари очилмаслиги ҳақида хабар берди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги маълумотига асосланиб, «Aif.ru» нашри маълум қилди.

Агентлик манбасининг изоҳ беришича, Грузия ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмаслиги туфайли грузин ҳукумати ташаббуси билан Грузия ҳудудида Россия президенти сайлови бўлиб ўтмайди.

«Президент сайлови вақтида Грузияда бўлган Россия фуқаролари қўшни давлатлар — Озарбайжон ва Арманистонга бориб овоз беришлари мумкин», — деган дипломат.

Бугун, 18 март куни Россияда президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Унда рекорд миқдорда халқаро кузатувчилар иштирок этиши кутилаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг