Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Футзал. Ўзбекистон бугун Эрон билан куч синашади

Футзал. Ўзбекистон бугун Эрон билан куч синашади

Фото: www.the-uff.com

Бугун Осиё чемпионати ярим финали доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан ўйнайди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан 27 марта тўқнаш келган. 26 бор форслар ғалаба қозонган, фақат бир марта — 2012 йилда ўтказилган ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этилган.

Терма жамоамиз Эронга қарши энг йирик мағлубиятни 2014 йилги Осиё чемпионатида қабул қилган. Вьетнамда бўлган мусобақада 0:10 ҳисобида ютқазганмиз.

Эрон Ўзбекистон дарвозасига 27 ўйинда 146та гол урган. Вакилларимиз эса 35 марта форслар дарвозасига тўп киритишган.

Эрон - Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг