Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда мудҳиш ЙТҲ. 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россияда мудҳиш ЙТҲ. 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фото: «Главный региональный»

Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «Тезкор рақамлари» очилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) кеча, 4 апрель куни соат 18:39 да Россия Федерацияси Изобил шаҳар округининг «Ставрополь-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобиль «Исузу» русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ натижасида Ўзбекистон Республикасининг 4 нафар фуқароси вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

1. Жумақулов Шуҳрат, 1983 й.т.

2. Тагаев Миржалол, 1991 й.т.

3. Қаршиев Муҳритдин, 1995 й.т.

4. Юнусов Баҳром, 1988 й.т.

Бирламчи маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.

Вафот этганларнинг жасадлари Изобил шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.

Ушбу маълумотни Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланди.

Ушбу воқеа юзасидан батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан очилган «Тезкор рақам» (+998 71) 147-10-50 дан олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг