Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?

Қўлланма: Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш мумкин?

Фото: «Xabar.uz»

Юртдошларимиздан келиб тушаётган кўплаб савол ва мурожаатлардан келиб чиқиб, 2018 йилнинг 12 апрель куни старт олган Блогерлар чемпионатида қандай иштирок этиш, хусусан, матнли блогпостлар, видео, аудио ва фотоблогларни чемпионат бўлиб ўтаётган платформага жойлаш бўйича йўриқнома (қўлланма) ишлаб чиқдик.

Ушбу йўриқномада Блогерлар чемпионатида қатнашиш тартиби скриншотлар мисолида қадам-бақадам тушунтириб берилади. Демак, бошладик!

Энг аввало, «Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалардан бирини босинг! 
«Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалар босилганда, юқоридаги ойна очилади. Блогерлар чемпионатига ижодий ишингизни юборишингиз, блогер ёки оддий ўқувчи сифатида иштирокчиларнинг ишларини баҳолашингиз учун албатта рўйхатдан ўтишингиз шарт. Бунинг учун «Facebook» ёки «Twitter» орқали рўйхатдан ўтишингиз, ижтимоий тармоқларда аккаунтингиз бўлмаса, «Рўйхатдан ўтиш» тугмасини босиб, белгиланган катакчаларни тўлдириб, рўйхатдан ўтишингиз керак!      
Рўйхатдан ўтилгач, мазкур ойна очилади. 
Бу ерда Сиз матнли, видео, аудио ва фотоблогингизга танлаган сарлавҳангизни, унинг қисқача мазмунинини, блогпост матнини киритишингиз талаб этилади.
Матнли блогпостни тақдим этиш тартиби.
Блогпост матнини белгилаб олиб, унинг шаклини, шрифтини, ҳарфларнинг ҳажмини ўзгартириш ёки ажратиб кўрсатиш мумкин.   
Блогпостнинг бир қисмини иқтибос сифатида кўрсатиш учун қўштирноқ белгиси босилса, кифоя. 
Блогпост матни тегишли жойга жойлангач, жойга жойлангач, блогпост манзилини киритиб қўйишлари керак. Бу мажбурий эмас, блоги йўқлар мазкур катакни бўш қолдиришлари мумкин. Аммо ўз блог манзилини кўрсатган блогернинг юқорироқ баҳо олишга имкони бўлади, чунки ҳакамлар баҳо қўйишда иштирокчининг қанчадан буён блог юритаётганиниям инобатга олишади. Сўнгра Чемпионат қоидалари билан танишганингизни тасдиқлаб белги қўясиз ва блогпостни юборасиз! 

Сизда: «Матнли блопостларни жойлашни-ку, тушундик, аммо фото, видео ва аудиоблогларни қандай тақдим этиш мумкин?», — деган савол туғилган бўлиши табиий. Қуйида келтириладиган скриншот ва изоҳларда бу саволингизга батафсил жавоб берилади:

Видео, аудио ва фотоблоглар матнли блогпостлар билан бир хил тарзда сайтга жойланади. Бунинг учун «Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалардан бири босилади.
«Иштирок этиш» ёки «Блогпост юбориш» деб номланган тугмалардан бири босилганда юқоридаги ойна очилади. «Блогпостнинг тўлиқ матнини киритинг» деган ёзувнинг устига босилади.
«+» (плюс) белгисининг устига босилганда, фото ва видеонинг белгиси (иконкаси) пайдо бўлади. Фотоблогерлар ўз ишларини юбориш учун фотобелгининг, видео ва аудиоблогерлар эса видеобелгининг устига босишлари лозим. 

 

Фотобелги босилганда янги ойна очилиб. фотофайллар қаерда тургани сўралади, уларни танлаб, бемалол юклаш мумкин.      
Видеобелги босилганда, скриншотдаги ёзув пайдо бўлади. Видео ва аудиофайллар аввал бошқа платформага жойланиб, сайтга ҳаволаси қўйилади.    
Видео ва аудиофайлларни тақдим этиш тартиби.
Шундан сўнг «Блогпостни юбориш» тугмаси босилади.

Агар қўйилган видео ёки аудио ҳаволалар тўғри бўлса материал қуйидаги кўринишда кўрсатилади:

Эслатиб ўтамиз, чемпионат уч босқичда бўлиб ўтади. Бугун старт олган биринчи босқич 30 апрелда якунига етса, иккинчи босқич 8–22 май, финал босқичи эса 28 май - 6 июнь оралиғида ўтказилади. Чемпионат натижалари 10 июнда эълон қилинса, ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади. Асосий мукофотлардан ташқари ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг