Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари ҳибсга олинган

Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари ҳибсга олинган

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Абдусалом Йўлдошев 28 май куни қўлга олинган ва Фарғона водийси вилоятларидан бири орқали Тошкентга келтирилган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда 51 ёшли Абдусалом Йўлдошев Давлат хавфсизлик хизматининг тергов изоляторида ушлаб турилибди.


Мавзуга доир: «ОАВ: Ботир Парпиевга алоқадор мансабдорлар ишдан олинмоқда»


Жорий йилнинг январь ойида Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлаган А.Йўлдошев айнан қайси жиноий иш доирасида қўлга олинганига нашр аниқлик кирита олмаган. Йўлдошев ўз меҳнат фаолиятининг турли йилларида Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2012 йилнинг февралидан Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.


Мавзуга доир: «Солиқ қўмитаси собиқ раҳбари Ботир Парпиев яна бир лавозимни тарк этди»


А.Йўлдошев қўлга олинганидан бир кун ўтиб, 29 май куни Парпиев стационарга тушиб қолган эди. Шу куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Парпиевнинг нима учун ишдан олинганини изоҳлаган.

Солиқда ҳам кўп ўйинлар бўлгани, раҳбарияти қандай ишлар билан шуғулланганидан ҳайрон қолдим. Ҳали уни ҳам халқимизга етказамиз. Ана шуларнинг ҳисобга олиб, энди тегишли масъул ходимлар ҳар куни экспорт-импортдан ташқари, тушум билан икки соатдан шуғулланмаса, тушумда тартиб бўлмайди. Солиқчининг савияси йўқ, десак бу ҳам адолатдан бўлади. Шунинг учун бугун топшириқ бердим, тегишли қарор тайёрланади, ҳаммасини нолдан бошлаш керак - солиқ тизимидаги Академияни ҳам, бошқасини ҳам. Қуйи поғонадаги солиқчилар нима қилиш керак, қандай ишлаш кераклигини билмайди. 70 фоизи коррупция билан боғлиқ, мана шуни ҳамма билиши керак.

Шавкат Мирзиёев.

2004 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган 72 яшар генерал Ботир Парпиев жорий йилнинг 11 майида президент Ш.Мирзиёев томонидан ўз вазифасидан бўшатилиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раиси этиб тайинланган эди.


Мавзуга доир: Ботир Парпиев: «Мен оддий аскарман. Қаерга лозим топишса, ишлашга тайёрман»


 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг