Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан буён 100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан буён 100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.
ЮНИСЕФ вакили Жеймс Элдер Женевада бўлиб ўтган БМТ бюроси матбуот анжуманида таъкидлашича, 2025 йил 19 октябрда ўт очишни тўхтатиш кучга кирганидан бери уч ой ичида Ғазо секторида 100 дан зиёд бола ҳалок бўлди, яна кўплари яраланди.
«Бу шуни англатадики, ўт очишни тўхтатиш режими кучга киргандан бошлаб ҳар куни ўртача бир ўғил ёки қиз ҳалок бўлмоқда. Ғазодаги тоқат қилиб бўлмас ҳаёт даражаси давом этмоқда», — деди ташкилот вакили.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter