Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия Федерал президенти Ўзбекистонга келди

Германия Федерал президенти Ўзбекистонга келди

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. 

Фото: Президентнинг матбуот хизмати

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 28 май куни «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтади. Тор ва кенг доирадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси кутилмоқда.

Шунингдек, Германия Федерал президенти ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашиши ва бошқа тадбирларда қатнашиши режалаштирилган.

Франк-Вальтер Штайнмайер 29 май куни Хоразм вилоятида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг