Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафта давомида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмайди

Ҳафта давомида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмайди

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати мазкур ҳафтада кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун ва «иш» ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини олдини олади.

Текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кейинги икки кун ичида (душанба ва сешанба) куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу давр давомида ҳаво ҳарорати кечалари 16-21°, кундуз кунлари 30-35°, жанубда 36-39° атрофида бўлади, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг