Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Москва Сити»га яна дронлар ҳужум қилди

«Москва Сити»га яна дронлар ҳужум қилди

Бугун, 1 август кунига ўтар кечаси «Москва Сити» бизнес марказига яна дрон ҳужум қилди.

Маълумотларга кўра, бир неча дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Улардан бири бизнес марказдаги бинонинг 21-қаватига қулаган бўлиб, у ерда Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги жойлашган.

Внуково халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш учун бир муддат ёпиб қўйилиб, самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилган.

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, «Москва Сити» ҳудудида бир нечта учувчисиз самолётлар зарарсизлантирилган. Бошқарувни йўқотган дронлардан бири бинога келиб урилган.

Шунингдек, Москва вилоятининг Одинцово ва Наро Фоминск туманлари ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан яна иккита дрон йўқ қилинган. Украина расмийлари ҳозирча ҳодисага муносабат билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни ҳам «Москва Сити» бизнес марказига дронлар ҳужум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг