Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси.

Жаҳонгир Мирпўлатов Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди

Мирпўлатов Жаҳонгир Музаппарович Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 

У тайинловга қадар Солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжонов ишдан олинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг