Молдова МДҲни тарк этиш ҳаракатини бошлаб юборди
Молдова ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибидан тўлиқ чиқиши учун қонуний ҳаракатларни бошлади. Бу ҳақда Молдова миллий радиоси эфирида ташқи сиёсат идораси раҳбари Михай Попшой маълум қилди.
- Вазирнинг айтишича, аъзоликни узил-кесил тугатиш учун ташкилот асосланган учта асосий ҳужжатни денонсация қилиш талаб этилади:
- МДҲни тузиш тўғрисидаги таъсис шартномаси (1991 йил).
- Ушбу шартнома баённомаси (1991 йил).
- МДҲ низоми (1993 йил).
«Юқоридаги ҳужжатлар бекор қилиниши билан Молдова расман МДҲ таркибидан чиқади ва бу жараён аллақачон бошланган. Биз бу қарорни яқинда қабул қилдик», — деди Попшой.
Денонсация тўғрисидаги ҳужжатлар янги қонунчилик сессияси бошланганидан кейин парламентга кўриб чиқиш учун юборилади. Вазир барча жараёнлар 2026 йил феврал ойининг ўрталарига қадар якунланиши мумкин, деди.
Россия Украинага бостириб кирган 2022 йилдан буён Молдова МДҲ йиғилишларида иштирок этмаяпти.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter