Россияда меҳнат мигрантларининг вояга етмаган фарзандлари ҳам солиққа тортилмоқда
Россия молия вазирлиги чет эл фуқароларининг мамлакатдаги меҳнат фаолияти ва уларни солиққа тортишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тизимли тузатишлар пакетини ишлаб чиқиб ҳукуматга киритди.
Унга кўра, патент асосида ишлаш ҳуқуқини олган меҳнат мигрантлари нафақат ўзлари, балки вояга етмаган фарзандлари учун ҳам (ҳар бир бола учун алоҳида) ЖШДС ҳисобига қатъий белгиланган бўнак (аванс) тўловларини амалга оширади. Мигрантларнинг фарзандлари 18 ёшга тўлгандан сўнг мамлакатни тарк этишлари ёки тўлиқ тўловни амалга оширган ҳолда ўз патентларини расмийлаштиришлари шарт бўлади.
Маълумотга кўра, ташкилотларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда (ЯТТ) банд бўлганлар ойига 1 200 рубл, жисмоний шахслар қўлида ишлаётганлар 1 700 рубл тўлайди. Қарамоғида бўлган ҳар бир вояга етмаган фарзанд учун тўлов миқдори 50 фоизга ошади.
Қонун лойиҳаси солиқ йиғилувчанлигини ошириш ва мигрантлар даромадлари устидан назоратни кучайтиришга қаратилган, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter