Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Владимир Путин тўртинчи бор президентликка киришди

Владимир Путин тўртинчи бор президентликка киришди

Фото:«The Christian Science Monitor»

Россия халқи президент Владимир Путинга шу йил март ойида бўлиб ўтган сайловда яна бир бор ишонч билдирган эди.

Бугун Владимир Путин тўртинчи марта президентликка киришиш маросимида иштирок этиб, халқига чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Путин 18 йилдан бери бош вазир ва президент сифатида ҳукумат тепасида фаолият юритиб келаяпти. Мухолифлар уни Россия империяси давридагидек ҳукуматни бошқараяпти дея танқид қилиб келмоқда.

Россия етакчиси бугунги инаугурация маросимидан кейин 6 йил мобайнида давлатни бошқаради. У тўртинчи мавсумни президент сифатида якунласа, давлатни чорак аср бошқарган бўлади.

Бугунги инаугурация маросимида Владимир Путин Россия халқига сайловда ишонч билдиргани учун чуқур миннатдорлик билдирди. Бу ишончни Путин «улкан сиёсий капитал» деб номлади ва россияликнинг турмушини янада яхшилаш, давлатни ривожлантиришга ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг